МАМЛАКТДА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ
Keywords:
Калит сўзлар: йирик солиқ тўловчилар, солиқ маъмуриятчилиги, солиқ сиёсати, солиқ назорати, солиқ имтиёзлари, солиқ қонунчилиги, солиқ ислоҳотлари.Abstract
Аннотация. Мақолада йирик солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш ва такомиллаштириш жараёнлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ўзбекистон солиқ тизимида йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилаш, уларни ҳисобга олиш, солиқ объектларини рўйхатга олиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили асосида амалдаги мезонларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Мақолада йирик солиқ тўловчилар билан ишлашда сервис ёндашувини кучайтириш солиқ йиғимларининг барқарорлигини таъминлашда муҳим омил эканлиги асослаб берилган.
Downloads
Published
2026-02-01
Issue
Section
Articles