ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИДА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АМАЛИЁТИНИНГ РОЛИ

Authors

  • Абдугаппаров Алишер Азатбекович Author

Keywords:

Калит сўзлар: вояга етмаганлар, ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти, профилактика инспектори, инспектор-психолог, ҳуқуқий онг, ювенал адлия, ресоциализация, маҳалла еттилиги, виктимологик профилактика, киберхавфсизлик.

Abstract

Мақолада вояга етмаганларнинг ҳуқуқий тарбиясини шакллантиришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётининг роли ва аҳамияти илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Бугунги кунда глобаллашув ва ахборот технологиялари ривожланган даврда ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш нафақат таълим муассасалари, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бевосита амалий фаолияти билан боғлиқ. Тадқиқотда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий тарбиясига оид назарий асослар, инспектор-психологлар институтининг самарадорлиги, маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик механизмлари, виктимологик профилактика ва ювенал адлия тамойиллари, оила ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги, ҳуқуқий онг шаклланишининг психологик жиҳатлари, шунингдек, рақамли муҳитда ҳуқуқий ҳимоя масалалари кўриб чиқилган. Германия, Япония, Финляндия ва Жанубий Корея тажрибаси қиёсий таҳлил қилинган. Мақола охирида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Published

2026-02-26