КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИДА ИЧКИ СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Authors

  • Абдужалилов Фаррух Author
  • Хайдарова Васила Author
  • Умаров Учқун Author

Keywords:

Калит сўзлар: ички сув таъминоти тизими, кўп қаватли турар-жой бинолари, сув босими, гидравлик баланслаш, зоналаштирилган сув таъминоти, энергия тежамкор насослар, частотали бошқарув, сув йўқотишлар, коррозия, қувур материаллари, минераллашган сув, эксплуатация самарадорлиги, техник хизмат кўрсатиш, автоматлаштирилган назорат тизими, коммунал хизматлар самарадорлиги.

Abstract

  Ушбу мақолада кўп қаватли турар-жой биноларида ички сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари Ўзбекистон шароитига мос равишда таҳлил қилинган. Республика ҳудудларида сув манбаларининг минераллашганлиги, қаттиқлик даражасининг юқорилиги, қувурларда туз чўкмалари ҳосил бўлиши ҳамда мавсумий сув сарфининг кескин ўзгариши ички сув таъминоти тизимларининг ишончли ишлашига салбий таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб берилган. Айниқса, ёз мавсумида сув истеъмолининг ортиши ва айрим ҳудудларда босимнинг нотексли тақсимланиши юқори қаватларда сув таъминотида узилишларга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, эски металл қувурларда коррозия жараёнларининг тезлашиши, яширин сув йўқотишлар ва энергия сарфининг ортиши коммунал хизмат самарадорлигини пасайтириши таъкидланган. Мақолада гидравлик баланслаш, зоналаштирилган таъминот тизимини жорий этиш, частотали бошқарувли энергия тежамкор насослардан фойдаланиш, коррозияга чидамли полимер қувур материалларини қўллаш ҳамда автоматлаштирилган ҳисоб ва назорат тизимларини татбиқ этиш орқали самарадорликни ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон шароитида ички сув таъминоти тизимларининг ишончлилиги, иқтисодий самарадорлиги ва хизмат муддатини оширишга, шунингдек коммунал ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

Published

2026-03-03