ХАЛҚ ДАРДИНИНГ ДАВОСИ МАШРАБ
Keywords:
Бобораҳим Машраб ҳақидаги дастлабки ёзма маълумот унинг замондоши — самарқандлик олим ва мударрис Бадеҳо Малеҳо томонидан тузилган «Музаккир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар тазкираси») номли асарда учрайди. Шунингдек, ўтмишда бирин-кетин юзага келган Зиёвутдин Боғистонийнинг «Тазкирайи қаландарон», Абдулмуталлибхўжанинг «Мажмуайи Фаҳмий», Ҳакимхонтўранинг «Мунтахаб ут-таворих» («Сайланма тарихлар»), Мирзо Олим Мушрифнинг «Ансобус-салотин ва таворихи хавоқайин» («Султонлар насл-насаби ва хоқонлар тарихи»), Мажзуб Намонгонийнинг «Тазкиратул авлиё» каби қўлёзма, тошбосма китоблари орқали бизгача етиб келган қатор асарларда шоир Машраб ҳақидаги озми-кўпми маълумотлар учрайди.Abstract
Машраб Ўзбек ва бошқа туркийзабон халқлар адабиётида ўзининг оташнафас, халқчил шеърлари билан кенг шуҳрат топган мумтоз ўзбек адабиётининг улуғ намояндаларидан бири Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машрабдир. Машраб тахаллуси билан ёзилган унинг содда ва равон тилда ҳамда исёнкор руҳдаги асарларини ўқиган ё эшитган шеър шайдоси дарҳол уларни ёдда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шоирнинг жозибадор шеърлари билан айтиладиган қўшиқлари тингловчининг кўнгил мулкидан мустаҳкам ўрин олади. Машрабнинг саргузаштларга бой ҳаёт йўли, маълум даражада зиддиятлардан ҳоли бўлмаган ижодий фаолияти у ҳаётлик давридаёқ турли тарих ва тазкиралардан ўрин олиб, китобхон ва тадқиқотчиларни ҳамон мафтун этиб келмоқда.
References
1. Абдурауф Фитрат . Танланган асарлар. Т.: Маънавият. 2000. 2 – том.
2. Халилбеков Алихон . Наманган адабий гулшани. Наманган, “Наманган”, 2007.
3. Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ. Бобораҳим Машраб ва унинг “асари // Бобораҳим Машраб. Мабдаи нур (Тадқиқ қилувчи, эски ўзбек ёзувидан нашрга тайёрловчи, луғат ва изоҳларни тузувчи Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ). –Т.: Фан, 1994.
4. Абдуллаев Исматулла . Мерос ва талқин. –Т.: Фан, 2008.
5. Исматуллоҳ Абдуллоҳ. «Мабдаи нур»га сўзбоши. «Мабдаи нур», Наманган.
6.Ҳасанхўжа Азизҳўжа ўғли. «Мабдаи нур» ҳақида мақоласи.