«МУЛЛА БОЗОР ОХУНД — НАМАНГАН МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ БУЮК НАМОЯНДАСИ»

Authors

  • Р Пўлатова Author

Keywords:

У ўз даврининг етук уламоларидан бири бўлиб, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, маънавий мероси билан халқ қалбида ўчмас из қолдирган. Унинг илм-маърифат йўлидаги хизматлари, тасаввуф таълимотидаги ўрни ва шогирдлари орасидаги нуфузи бугунги кунга қадар юксак қадрланади. Наманган шаҳрининг Лаббайтоға даҳаси, Курашхона мавзеида, Намангансой соҳилида жойлашган Мулла Бозор Охунд ёдгорлик мажмуаси нафақат тарихий обида, балки халқимизнинг маънавий хотираси ва зиёрат масканларидан бири ҳисобланади.

Abstract

Ўзбекистон замини азалдан буюк алломалар, мутафаккирлар ва маънавий устозлар етишиб чиққан муқаддас масканлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида тарих, илм-маърифат ва маънавият билан боғлиқ бетакрор обидалар мавжуд бўлиб, улар халқимизнинг бой маданий меросини ўзида мужассам этади. Ана шундай тарихий қадамжолардан бири Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Бозор Охунд ёдгорлик мажмуасидир. Мазкур мажмуа XVII асрда яшаб ижод қилган буюк мутасаввиф, олим, шоир ва валий Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон Муҳаммад Бобур Қорахон — Мулла Бозор Охунд номи билан чамбарчас боғлиқдир. 

Ушбу мақолада Мулла Бозор Охунднинг ҳаёт йўли, илмий-маърифий фаолияти, мақбара ва мажмуанинг барпо этилиш тарихи ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади.  Наманган шаҳрининг Лаббайтога даҳаси, Курашхона мавзеида, Намангансой соҳилида жойлашган. Мажмуа ХVII асрнинг йирик мутасаввифларидан бири, олим Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон Муҳаммад Бобур Қорахон Мулла Бозор Охунд номи ва яшаган жойи билан боғлиқ.

References

1.И.Юсупов, Э.Мирзаалиев, Наманган вилояти меъморий обидалари сирлари, "Наманган" нашриёти, Наманган, 2008.

2. Б.Рўзимов, С.Ражабова, Ю.Исмоилов, А.Қосимов “Наманган вилояти маданий меъроси” “Наманган" нашриёти, Наманган, 2013.

3. Юсупов И., Мирзалиев Э. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар. – Наманган, 2010. – Б. 105.

4. Жабборов А. Наманган вилояти. – Наманган, 2011. – Б. 172.

Published

2026-08-03

How to Cite

[1]
2026. «МУЛЛА БОЗОР ОХУНД — НАМАНГАН МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ БУЮК НАМОЯНДАСИ». Ustozlar uchun. 101, 1 (Aug. 2026), 32–36.