ИСХОҚХОН ТЎРА ИБРАТ.
Keywords:
Бугунги кунда Исхоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг бой меросини музей экспозициялари, архив ҳужжатлари ва қўлёзмалар асосида тадқиқ этиш муҳим илмий аҳамиятга эга. Жумладан, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган Ибрат ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар, ҳужжатлар ҳамда нашрлар унинг маърифатпарварлик ғояларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур мақолада Исхоқхон Тўра Ибратнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти, миллий матбаачилик ва кутубхоначилик ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган Ибрат меросининг музейшунослик аҳамияти таҳлил қилинади.Abstract
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг миллий тарих, адабиёт ва маданият меросини тиклаш, уни холисона ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бирига айланди. Айниқса, миллат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган маърифатпарварлар, шоирлар, олимлар ва жамоат арбобларининг ҳаёти ҳамда ижодини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг бой маънавий меросини келажак авлодга етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошлари ўзбек миллий уйғониш ҳаракати тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу даврда яшаб ижод этган жадид зиёлилари халқни илм-фан, маърифат ва тараққиёт йўлига чорлаш, миллий ўзликни англаш ва замонавий таълим тизимини шакллантиришга катта ҳисса қўшдилар.
References
Ўзбек зиёлилари ёстиғини қуритган қатағоннинг энг даҳшатли кезлари, яъни 1937-йилда бутун умрини ўз халқининг маърифати, истиқболи учун бахш этган 75 ёшли нуроний шоир Андижон турмасидаги жисмоний, руҳий азобларга бардош бера олмайди ва турмада икки ой ётиб, ҳаётдан кўз юмади. Қатағон қурбони бўлган зиёлиларимиз қаторида Исхоқхон Ибрат ҳам 1959-йилда оқланади. Хозирги вақитда Наманган вилояти тархи ва маданияти давлат музейининг Адабиёт ва санъат бўлими экспозицясида Исхоқхон Ибрат хаёти ва ижодий фаолиятига доир матриаллардан иборат стенд ташкил этилган бўлиб, зиёратчилар томонидан катта қизиқиш билан хамюртмиз тўғрисида етарли маълумотлар олишлари мумкин.