ЮҚОРИ ҲАРОРАТДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ПАКЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Authors

  • М.К.Расулова Author
  • К.Т.Ходжаева Author

Keywords:

Калит сўзлар: ўт ўчирувчи, ёнғиндан ҳимоя, қатлам, шиша тола, махсус кийим, иссиқликдан ҳимоя, юқори ҳарорат, базальт штапел толаси, материал пакети, топография, маҳаллий участкалар, экстремал шароитлар.

Abstract

Аннотация: Ушбу мақолада экстремал шароитларда, масалан, ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳодимларига фойдаланиш учун махсус кийим материалларининг ёнғиндан ва иссиқлик ҳимояловчи пакетини шакллантиришнинг самарали усули ишлаб чиқилган ва тадқиқот натижалари келтирилган. Махсус кийимлар учун иссиқликдан сақловчи материаллар пакетини шакллантириш бўйича хорижий олимлар томонидан илгари сурилган илмий тадқиқотларни таҳлил қилиш натижалари асосида, шунингдек, импорт ўрнини босишни таъминлаш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида маҳаллий корхоналар базасида ишлаб чиқарилган маҳаллий материаллардан фойдаланилган. Махсус кийим учун олов ва иссиқликдан ҳимояловчи материал пакетини шакллантиришда пакетнинг оловбардош қатламлари сифатида қалинлиги 0,3 мм бўлган Т-13 маркали шиша мато ва иссиқликдан ҳимояловчи тўлдирувчи сифатида минерал пахта ишлатилган.  Пакетни шакллантиришда 5,0 мм кенгликдаги чок билан ишлов берилди, бўйлама ва кўндаланг бахяқаторлар орасидаги масофа 7,0-10,0 см ни ташкил этди. Махсус кийимнинг юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш учун пакетнинг иккинчи қатламини махсус кийимнинг иссиқлик таъсири ўта хавфли маҳаллий участкаларига ишлаб чиқилган топографияга мувофиқ жойлаштириш тавсия этилади.

Published

2025-12-19