КУРАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАН ЎСМИР ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Keywords:
Калит сўзлар – кураш, ўсмир ёшдаги спортчилар, машғулотларни режалаштириш, жисмоний тайёргарлик, техник тайёргарлик, тактик тайёргарлик, психологик тайёргарлик, индивидуал ёндашув, спорт машғулотлари, ўсмирлар физиологияси.Abstract
Аннотация – Ушбу мақолада кураш билан шуғулланадиган ўсмир ёшдаги болаларнинг машғулотларини режалаштиришнинг назарий ва амалий асослари ёритиб берилган. Ўсмир спортчиларнинг жисмоний, техник, тактик ҳамда психологик тайёргарлигини самарали ташкил этишда машғулотларни тўғри режалаштиришнинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Мақолада ўсмир ёш даврининг физиологик хусусиятлари, юклама ҳажми ва интенсивлигини тўғри тақсимлаш, машғулот жараёнида индивидуал ёндашувни қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, машғулотларни даврий режалаштириш, тикланиш жараёнларини ташкил этиш ҳамда жароҳатларнинг олдини олиш усуллари ёритилган. Мақола кураш мураббийлари, спорт мактаблари мутахассислари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган.