ЁШЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ПРОФИЛАКТИКАСИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Keywords:
Калит сўзлар: Ёшлар жиноятчилиги, ижтимоий профилактика, оила институти, таълим муассасалари, маҳалла институти, бандлик, рақамли муҳит, профилактика тизими, индивидуал ёндашув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси.Abstract
Аннотация: Мазкур мақолада ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий профилактикасига оид муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари таҳлил қилинган. Тадқиқотда ёшлар жиноятчилигига таъсир этувчи асосий ижтимоий омиллар сифатида оила муҳитининг беқарорлиги, бандлик муаммолари, таълим тизимидаги камчиликлар ҳамда рақамли муҳит таъсири ёритилган. Шунингдек, профилактика тизимида мавжуд институционал, ташкилий ва методологик муаммолар аниқланиб, уларнинг самарадорликка таъсири баҳоланган. Мақолада ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича оила, таълим, маҳалла институти ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, рақамли профилактика тизимини жорий этиш ҳамда бандликни оширишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ёшлар жиноятчилигини камайтиришда комплекс ва интеграциялашган ёндашувнинг аҳамиятини кўрсатади.