ИГНАЛИ РОТАЦИОН ИШЧИ ОРГАННИНГ ТУПРОҚНИ СИЛЖИТИШ ВА ЧЕТГА СУРИШ МАЙДОНИНИ АНИҚЛАШ.
Abstract
Игнали дискларнинг айланиш текисликлари тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш зонасида ўзаро кесишади. Бундай конструктив жойлашув ишчи органнинг тупроқ қатламига комплекс таъсир кўрсатишини таъминлайди. игнали ротацион ишчи орган иш жараёнида дисклар игналари навбатма-навбат ишлов берилаётган тупроққа ботади ва ўзаро қарама-қарши йўналишларда ишчи ҳаракатни амалга оширади. Натижада ишлов берилаётган қатламда диск игналари орасида силжиш деформациялари ҳосил бўлади. Ушбу силжиш деформациялари тупроқ структурасини майдалаш, унинг зич қатламларини бўшатиш ва агрегатлашган ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Downloads
Published
2026-05-01
Issue
Section
Articles