АЁЛЛАР ЎРТАСИДА РЕЦИДИВ ЖИНОЯТЧИЛИК: САБАБЛАР, ТАҲЛИЛ ВА ПРОФИЛАКТИК ЁНДАШУВЛАР

Authors

  • Ахмадова Хакимахон Фазлиддин қизи Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Рецидив жиноят, аёллар жиноятчилиги, профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят ҳуқуқи, гендер тенглик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жиноятларнинг олдини олиш, қонунчилик ислоҳотлари, маҳалла профилактикаси.

Abstract

Ушбу мақолада профилактика инспекторларининг аёллар ўртасида рецидив жиноятчиликни олдини олишдаги роли ва фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинган. Муаллиф аёллар жиноятчилигининг ортишига таъсир этувчи асосий омиллар — ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар, гендер тенгсизлик, таълим ва иш билан таъминлашдаги муаммоларни кўрсатиб, жиноятларнинг қайта содир этилиши (рецидив) ҳолатларига махсус эътибор қаратади. Мақолада рецидив жиноят тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари, аёллар учун хос хусусиятлари ва уларнинг олдини олишдаги профилактика инспекторларининг вазифалари чуқур ёритилган. Шунингдек, миллий қонунчиликда белгиланган махсус профилактика чора-тадбирлари, жамиятдаги стереотиплар, маҳалла ва давлат органлари ҳамкорлиги, ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларининг аҳамияти таъкидланган. Илмий-амалий таҳлиллар, статистик маълумотлар ва рецидив ҳолатлар мисолида аёллар жиноятчилигини камайтириш йўллари асосланган ҳолда таклиф этилган.

Published

2025-10-19