ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Authors

  • Давронова Мадинабону Давлат қизи Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Вояга етмаганлар, профилактика инспектори, оммавий маданият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, маънавий-маърифий тарбия, миллий қадриятлар, назоратсизлик ва қаровсизлик, ҳуқуқий маданият, ёшлар сиёсати, мафкуравий хуруж, таълим муассасаларида тарғибот, жамият хавфсизлиги, ҳуқуқий тарбия, оила ва жамоатчилик.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистонда вояга етмаганларни оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан ҳимоялашда профилактика инспекторларининг ўрни ва улар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинади. Мақолада вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлардан муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, оммавий маданиятнинг ёшлар онгига таъсири ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, қонунчилик базаси ва ижтимоий лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, профилактика инспекторларининг маҳаллалардаги фаолияти, жамоатчилик ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлари кўриб чиқилади. Мақола ёшлар тарбиясида миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ва глобал оммавий маданият таъсиридан ҳимоя қилиш йўналишларини илмий жиҳатдан ёритади.

Published

2025-10-19