КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИ ВА ЧИЛПИШ МУДДАТЛАРИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ҒЎЗА НАВЛАРИДА ҚУРУҚ МОДДА ТЎПЛАНИШИ

Authors

  • Алланазаров Султонбек Рейпназарович Author
  • Рустамов Самандар Ниятқобил огʻли Author
  • Рустамова Динора Эржигит қизи Author
  • Сатторова Маҳлиё Баходир қизи Author

Keywords:

Калит сўзлар: Ғўза, кўчат қалинлиги, чилпиш муддати, қуруқ модда, нав, ҳосилдорлик, фотосинтез, ресурс тежамкор технология.

Abstract

Аннотация: Мақолада кўчат қалинлиги ва чилпиш муддатларига боғлиқ ҳолда турли ғўза навларида қуруқ модда тўпланишининг ўзгариши ўрганилган. Тадқиқотлар ПСУЕАИТИнинг Марказий тажриба участкасида амалга оширилиб, дала тажрибалари стандарт услубиятлар асосида олиб борилган. Олинган натижаларга кўра, кўчат қалинлиги ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва умумий ҳосилдорликка сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган. Ҳаддан зиёд сийрак ёки жуда қалин кўчат қолдириш ҳосилдорликка салбий таъсир этган. Оптимал қалинлик
(100–110 минг туп/га) шароитида қуриқ модда миқдори юқори бўлиб, ғўзанинг фотосинтетик фаоллиги ва ҳосил элементлари мос даражада шаклланган. Тадқиқот натижалари ғўза етиштиришда агротехник тадбирларни оптималлаштириш ва ҳосилдорликни оширишга илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Published

2025-10-19