НАЙКЛ СТИМУЛЯТОРИНИ ПАХТАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАШ

Authors

  • Давлетова Зухра Икромбой кизи Author

Keywords:

Калит сўзлар: Найкл, Узгуми, стимулятор, минерал ўғит, чигит униб чиқиши, ўсимлик бўйи, ҳосил шохи, шона, гул, тугунча, кўсак сони, пахта ҳосили.

Abstract

Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ўғитли ва ўғитсиз шароитида гумин кислотаси ва макроэлементлар асосида яратилган Найкл стимулятори чигитга экиш олдидан ва ғўзани вегетация даврида турли меъёрларда қўлланилганда ғўзанинг маҳсулдорлик кўрсатгичлари, физиологик жараёнлари тезлашгани аниқланган. Бунда, Найкл стимулятори билан чигитга 3-5 л/т меъёрларда ишлов берилганда ниҳолларнинг униб чиқиши 8,7-13,2 % тезлашган бўлса, ғўза минерал ўғитсиз ҳамда минерал ўғитлар билан N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрларда озиқлантирилган далаларда Найкл чигитга 4,0 л/т, ғўзанинг шоналаш, гуллаш ва ҳосил тугиш даврларида мос равишда 1,0-2,0-3,0 л/га меъёрларда ишлов берилганда ўсимлик бўйи, ҳосил шохлари, шоналар, гул ва тугунчалари, кўсаклар сони ортганлиги, натижада пахта ҳосили 4,6-6,1 ц/га юқори бўлгани аниқланган.

Published

2025-10-25