АЁЛЛАРНИ ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ

Authors

  • Абдуллаева Муҳайё Хусанбаевна Author

Keywords:

Калит сўзлар: зўравонлик, оилавий зўравонлик, оилавий зўравонлик шакллари, жабрланувчи, муҳофаза ордери, инқироз марказлари, оилавий зўравонликнинг олдини олиш.

Abstract

Аннотация. Мақолада оилавий зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларига тўсқинлик қилувчи омиллар кўриб чиқилади. Шунингдек, ички ишлар органлари, суд органлари, давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида профилактик ва маърифий йўналишдаги ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказишнинг аҳамияти ҳақида сўз боради. Зўравонлик ҳолатларининг келгусида олдини олиш мақсадида, оилавий зўравонликни нафақат айбдор шахс ва жабрланувчи, балки оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қўллаш зарурлиги таъкидланади. Шунингдек, оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатувчи инқироз марказларининг аҳамияти ва уларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорлиги орқали зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилишдаги самарадорлиги қайд этилади.

Published

2025-11-11