“ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ: ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР, АМАЛИЙ МЕХАНИЗМЛАР ВА САМАРАДОРЛИК”
Keywords:
профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳамкорлик, маҳалла еттилиги, ижтимоий профилактика, ахборот алмашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ички ишлар органлари, маъмурий жавобгарлик.Abstract
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларни олидини олишда маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва аҳамиятини таҳлил қилади. Мақолада профилактика инспекторларининг мақоми, вазифалари ва уларнинг ички ишлар органлари тизимидаги ўрни кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари — ахборот алмашиш, профилактик тадбирлар, ижтимоий назорат ва ёрдам, “маҳалла еттилиги” тизимидаги ўзаро муносабатлар батафсил таҳлил қилинади. Мақола янги ислоҳотлар, жумладан, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили ва электрон ахборот алмашиш тизимининг ҳамкорлик самарадорлигини оширишдаги ролини баҳолайди. Хулоса қилиб, ушбу ҳамкорликнинг маҳаллаларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш ва аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишдаги муҳим аҳамияти таъкидланади. Мақола давлат сиёсатининг устувор йўналишлари билан боғлиқ бўлиб, профилактика ишларининг тизимли ва комплекс олиб борилиши учун амалий таклифлар беради.