“ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ‘МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ’ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ”

Authors

  • Зокиров Мардон Зоҳиджон ўғли Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

профилактика инспектори, маҳалла еттилиги, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий профилактика, маҳалла, барқарорлик, электрон маълумот алмашиш, ижтимоий ёрдам, жамоат хавфсизлиги.

Abstract

Мақолада профилактика инспектори фаолиятининг маҳалла еттилиги ходимлари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва маҳаллаларда хавфсиз ҳамда барқарор муҳитни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотлар таҳлил қилинган. Маҳалла институти фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал қилиш, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва давлат идоралари билан самарали ҳамкорликни таъминлашда асосий роль ўйнаши қайд этилган. Мақолада “маҳалла еттилиги” тизими, профилактика инспектори ваколатлари, электрон маълумот алмашиш ва ижтимоий дастурлар орқали фаолиятни мувофиқлаштириш механизмлари, шунингдек қонунчилик асослари таҳлил қилинган. Хулоса қилинади, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда профилактика инспектори фаолияти жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш, аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш hamда ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Published

2025-11-24