ЎЗБЕКИСТОНДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ТЕРГОВИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ

Authors

  • Олимова Фарида Шухрат қизи Author
  • Маматов Шермухаммад Илхом ўғли Author

Keywords:

Гиёҳвандлик, психотроп моддалар, профилактика инспектори, ёшлар, маъмурий жавобгарлик, миллий стратегия, янги психоактив моддалар, жамият хавфсизлиги, профилактика тизими.

Abstract

Мақолада Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар профилактикаси ва терговининг ҳуқуқий ҳамда амалий муаммолари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Жиноятчиликка қарши курашишдаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини, хусусан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши чораларнинг ҳуқуқий асослари ҳамда амалдаги тизим самарадорлигини ёритганлар. Шунингдек гиёҳвандликнинг ёшлар орасида тарқалишининг ижтимоий, психологик ва криминологик хавфлари таҳлил этилиб, янги психоактив моддаларнинг (ЯПМ) тарқалиши билан боғлиқ замонавий таҳдидлар кўрсатиб берилган. Шунингдек, муаммонинг ҳуқуқий жиҳатлари — қонун ҳужжатларидаги терминологик ноаниқликлар (“гиёҳванд” ва “гиёвандлик” атамаларининг турлича қўлланилиши) ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар келтирилган. Профилактика инспекторларининг гиёҳвандликка қарши курашдаги ўрни ва вазифалари алоҳида ёритилиб, индивидуал, жамоавий, маъмурий-ҳуқуқий ва идоралараро ҳамкорлик йўналишлари бўйича амалий механизмлар баён этилган. Профилактика фаолиятини рақамлаштириш, “электрон профилактика картотекаси” яратиш, ёшлар билан ишлашнинг янги шаклларини жорий этиш ҳамда маҳалла тизимида махсус профилактика марказларини ташкил этиш каби илғор ғоялар илгари сурилган. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси эмас, балки бутун жамият масъулиятидир. Шу боис профилактика – репрессия эмас, балки илдизни кесиш, шахсни ислоҳ қилиш ва жамиятни ҳимоя қилиш воситаси сифатида қаралиши лозим.

Published

2025-11-24