“ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: ҲОЗИРГИ ДАВР ТАЛАБИ”

Authors

  • Қодирова Камола Тохиржоновна Author

Keywords:

Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ёшлар, ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий маърифат, қонун устуворлиги, демократик жамият, ижтимоий барқарорлик, глобаллашув, халқаро тажриба

Abstract

Мақолада ёшлар онгида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг ижтимоий аҳамияти ҳамда бу жараённинг замонавий талабларга мос эканлиги атрофлича таҳлил қилинган. Зеро, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги, уларда фуқаролик масъулияти ва қонунийликка содиқ муносабатнинг шаклланиши — жамиятда қонун устуворлиги, демократик қадриятлар ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ёшлар — жамиятнинг стратегик салоҳиятини белгилайдиган асосий қатлам сифатида, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти орқали давлатнинг ҳуқуқий тизими мустаҳкамланади, демократик институтлар ривожланади. Мақолада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчалари илмий жиҳатдан тавсифланган, уларнинг ёшлар ҳаётидаги амалий аҳамиятига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳуқуқий онгни шакллантиришда таълим тизимининг ўрни, оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотларининг таъсири алоҳида ёритилган. Мақолада глобаллашув даврида ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган халқаро тажриба, механизм ва дастурлар таҳлил қилинган, ушбу жараённи янги даврнинг объектив талаби сифатида баҳолаш зарурлиги асослаб берилган.

Published

2025-11-24