“ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТИЗИМИДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМИ ВА АМАЛИЁТИ”
Keywords:
Профилактика инспектори, процессуал мажбурлов чоралари, маъмурий мажбурлаш, жиноий мажбурлов, жамоат хавфсизлиги, профилактика ҳисобга олиш, маъмурий назорат, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Конституция, ЖПК, МЖтК, маъмурий тартиб-таомиллар, мутаносиблик принципи, рақамлаштириш, ҳуқуқий кафолатлар.Abstract
Ушбу мақолада профилактика инспекторининг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари, шунингдек Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлашда ушбу жараённинг аҳамияти ёритиб берилган. Маъмурий ва жиноий мажбурлов чоралари ўртасидаги назарий фарқлар, уларнинг қўлланиш тартиби, мутаносиблик принципи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари илмий таҳлил қилинган. Мақолада 2021 йилда қабул қилинган Жамоат хавфсизлиги концепцияси, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят-процессуал кодекс ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун асосида профилактика инспекторининг роли ва ваколатлари атрофлича ёритилган. Шунингдек, профилактика фаолиятини рақамлаштириш, маъмурий процессуал мажбурлов чораларини қонуний қўллаш, ҳужжатлаштириш ва суд назоратини таъминлаш каби масалаларнинг замонавий ечимлари ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.