«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА ШАФФОФ ҲИСОБДОРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ»
Keywords:
Ички ишлар органлари, профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлиги, ҳисобдорлик ва жавобгарлик, маҳалла ва қишлоқ, электрон тизимлар, GPS ва бармоқ изи назорати, замонавий технологиялар, жамоатчилик назорати, қонунчилик ва ҳуқуқий кафолатлар, самарадорлик ва шаффофлик.Abstract
Мақолада Ўзбекистонда ички ишлар органлари, хусусан профилактика инспекторлари фаолияти ва унинг ҳуқуқий, ташкилий ва замонавий рақамли механизмлари таҳлил қилинган. Профилактика инспекторлари маҳалла ва қишлоқларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда асосий шахс сифатида фаолият юритади, жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги аниқ белгиланган. 2017–2025 йилларда қабул қилинган қарор ва стратегиялар доирасида электрон тизимлар, GPS ва бармоқ изи назорати, онлайн ҳисоботлар ва жамоатчилик фикри орқали самарадорлик ва шаффофликни таъминловчи механизмлар жорий этилган. Бу чоралар ҳуқуқбузарликларни камайтириш, профилактик ишларни самарали ташкил этиш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.
Downloads
Published
2025-12-03
Issue
Section
Articles