“«МУНОСИБ МЕҲНАТ ҚИЛИШ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ РОЛИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ВА КАМ ДАРОМАД БИЛАН БОҒЛИҚ ПРОФИЛАКТИК ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ»”

Authors

  • Абдурашидов Иброҳим Арофатали ўғли Author
  • Неъматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқи, профилактика инспектори, ишсизлик профилактикаси, кам даромад, Конституция 42-модда, ПФ-6196-сон Фармон, жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий профилактика, маҳалла даражасидаги назорат, бандликка кўмаклашиш, криминоген омиллар.

Abstract

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида жиноятчилик профилактикасининг янги босқичи – меҳнатга лаёқатли, лекин бандлиги таъминланмаган ва доимий муносиб даромад манбаига эга бўлмаган шахслар билан профилактика инспекторлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва амалий муаммоларига бағишланган. Мақолада Конституциянинг янги
42-моддасида биринчи марта мустаҳкамланган «муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқи»нинг профилактика инспекторлари фаолиятига таъсири, ПФ-6196-сон Фармон, ПҚ-347-сон Қарор ҳамда «Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли нормалари чуқур таҳлил қилинади. Ишсизлик ва кам даромаднинг криминоген омил сифатидаги роли, профилактика инспекторларининг ушбу тоифадаги шахсларни аниқлаш, профилактик ҳисобга олиш ва ижтимоий реабилитациядаги ваколатлари кўрсатиб берилган. Муаллиф томонидан фаолиятни такомиллаштириш бўйича аниқ норматив, ташкилий, техник ва жамоатчилик механизмларига оид таклифлар берилган. Мақола ички ишлар органлари ходимлари, бандлик ва камбағалликни қисқартириш соҳаси мутахассислари, шунингдек, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талабалари учун мўлжалланган.

Published

2025-12-03