РЕВМАТОИД АРТРИТЛИ БЕМОРЛАРДА ИЧАКНИНГ КЛИНИК ВА ЛАБОРАТОР-ИНСТРУМЕНТАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Болтаев О.Б. Author

Keywords:

ревматоид артрит; ошқозон-ичак тракти; йўғон ичак; ичак дисбиози; эндоскопия; гистология; иммуногистокимё; мастоцитлар.

Abstract

Ревматоид артритли беморларда ошқозон-ичак тракти, хусусан йўғон ичак шиллиқ қаватининг шикастланиши касалликнинг экстраартикуляр кўринишлари ва коморб ҳолатлари орасида муҳим ўрин тутади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади ревматоид артритли беморларда йўғон ичакнинг клиник симптомлари, лаборатор кўрсаткичлари, эндоскопик ва гистологик ўзгаришларини комплекс баҳолашдан иборат. Тадқиқотга 124 нафар ревматоид артритли бемор жалб қилиниб, ичак диспепсияси хусусиятлари, микробиоценоз ҳолати, эндокрин регуляция, шунингдек, шиллиқ қаватнинг морфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришлари ўрганилди. Натижалар ревматоид артритли беморларда йўғон ичак шиллиқ қаватида яллиғланиш-дистрофик ўзгаришлар, дисбиоз, микроциркуляция ва нейроиммун регуляция бузилишлари мавжудлигини кўрсатди. Олинган маълумотлар ревматоид артритнинг клиник кечишини баҳолашда ичак ҳолатини инобатга олиш, эрта ташхис ва комплекс даволаш тактикасини такомиллаштириш зарурлигини асослайди.

Author Biography

  • Болтаев О.Б.

    Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти

Published

2025-12-19