СУРУНКАЛИ ОҒРИҚ СИНДРОМИДА ЗАРБ ТЎЛҚИНЛИ ТЕРАПИЯНИ ҚЎЛЛАШ

Authors

  • Рамазанов Ш.Ф Author
  • Высогорцева О.Н Author

Keywords:

сурункали оғриқ синдроми; экстракорпорал зарб тўлқинли терапия; таянч-ҳаракат аппарати касалликлари; плантар фасциит; адгезив капсулит; деформацияловчи артроз; остеохондроз; триггер нуқталар.

Abstract

Сурункали оғриқ синдроми таянч-ҳаракат аппарати касалликларида беморларнинг ҳаёт сифати пасайишига олиб келувчи асосий клиник муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқотда плантар фасциит, адгезив капсулит, деформацияловчи артроз, остеохондроз ва елка эпикондилитлари билан кечувчи сурункали оғриқ синдромларини даволашда экстракорпорал зарб тўлқинли терапиянинг самарадорлиги баҳоланди. Тадқиқот 136 нафар беморда ўтказилиб, оғриқ динамикаси визуал аналог шкала орқали таҳлил қилинди. Олинган натижалар ЗТТ оғриқ интенсивлигини ишончли камайтиришини, клиник яхшиланишга эришишни ва айрим ҳолларда оғриқ синдромининг тўлиқ бартараф этилишини кўрсатди. Энг юқори самара касалликнинг дастлабки босқичларида ва триггер нуқталарга йўналтирилган таъсирда кузатилди. Шу билан бирга, оғир дегенератив ўзгаришлар мавжуд бўлган ҳолатларда усулнинг самарадорлиги пастроқ экани аниқланди. Экстракорпорал зарб тўлқинли терапия сурункали оғриқ синдромларини комплекс даволашда хавфсиз ва самарали реабилитацион усул сифатида тавсия этилади.

Author Biographies

  • Рамазанов Ш.Ф

    1Бухоро давлат тиббиёт институти.

  • Высогорцева О.Н

    2Тошкент шаҳридаги "M-Clinic" кўп тармоқли клиникаси

Published

2025-12-19