СЕЛ-СУВ ОМБОРЛАРИ ЎЗАНЛАРИДА ЛОЙҚА ЧЎКИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ УЧУН ТИНДИРГИЧЛАР ҚУРИЛИШИНИ АСОСЛАШ

Authors

  • Д.С.Аджимуратов Author
  • А.Халимбетов Author
  • Қ.Т.Якубов Author

Keywords:

сел-сув омбори, гидроузел, сув чиқариш иншооти, сув ташлаш иншооти, сел-тошқини, лойқа-чўкиндилар, фойдасиз хажм, муаллақ ва туб чўкиндилар, сел-сув омбори хавфсизлиги.

Abstract

Мақолада Қашқадарё вилоятидаги Лангар сел-сув омборида  олиб борилган дала-тадқиқотлари натижалари келтирилган. Лангар сел-сув омбори ўзанида қуриладиган тиндиргичлар ўлчамларини аниқлаш ва асослаш учун боғланган сел оқимининг кенгайтирилган конус шаклидаги участкада тўхтатилиши ҳисоблари бажарилган. Лангар сел-сув омбори учун тиндиргич конструкцияси сел сув омбори сув келтирувчи ўзанига жойлаштирилган, тиндиргич тўртбурчак шаклдаги кўндаланг кесимли иккита камерадан иборат:  1-камера узунлиги L1 = 300 м,эни b1 = 100 м бўлиб, табиий ўзан энидан ,1.5 марта катта h1 = 2.0 м; 2-камера  биринч камера билан туташган бўлиб, узунлиги L2 = 200 м, эни b2 = 80 м бўлиб, табиий ўзан энидан 1.25 марта катта, чуқурлиги h2 = 1.5 м. Иккала камера ҳам бўйлама нишаблиги бир хил қабул қилинган i1 = i2.

Author Biographies

  • Д.С.Аджимуратов

    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети

  • А.Халимбетов

    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети

  • Қ.Т.Якубов

    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети

Published

2025-12-24