КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ЎТКАЗИШ, УНИ ҚЎЛЛАШДА АМАЛИЁТДА УЧРАЁТГАН МУАММО ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР

Authors

  • Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи Author
  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи Author

Keywords:

Воқеа жойи • Далилларни йиғиш • Гувоҳ ва жабрланувчилар • Ҳужжатлаш • Криминалистика • Терговчилар малакаси • Замонавий технологиялар • Муаммолар ва таклифлар

Abstract

Мазкур мақолада воқеа содир бўлган жойда тергов ҳаракатлари, уларнинг турлари ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Жойда тергов ҳаракатининг асосий вазифаси – воқеа ҳақида тўлиқ ва ҳақиқий маълумот олиш, далилларни тўплаш ва ҳуқуқий ҳужжатлаштиришдир. Мақолада бу ҳаракатларни қўллашда амалиётда учрайдиган асосий муаммолар, жумладан воқеа жойини ҳимоя қилишдаги камчиликлар, техника ва воситаларнинг етишмаслиги, гувоҳ ва жабрланувчилар билан ишлашдаги қийинчиликлар ҳамда ҳужжатлашдаги хатолар тавсифланган. Шу билан бирга, мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифлар – терговчиларнинг малакасини ошириш, замонавий техникадан фойдаланиш, жойда ҳимоя чораларини кучайтириш ва гувоҳлар билан самарали ишлаш усуллари ҳам келтирилган.

Мақоланинг натижалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тергов амалиётини такомиллаштиришда, жумладан воқеа жойида далилларни йиғиш ва ҳужжатлашда қўлла.

 

Author Biographies

  • Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

Published

2025-12-27