КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ЎТКАЗИШ, УНИ ҚЎЛЛАШДА АМАЛИЁТДА УЧРАЁТГАН МУАММО ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР
Keywords:
• Тергов ҳаракати • Сўров ва сўровнома • Кузатиш • Экспертиза • Далиллар • Амалиётдаги муаммолар • Ҳуқуқий база • Техника ва мутахассислик • Далилларни ҳимоя қилиш • Шафофлик • Тергов таклифлаарAbstract
Мазкур мақолада куздан кечириш тергов ҳаракатларини амалга ошириш усуллари таҳлил қилинган, шунингдек, уларни қўллашда учраётган асосий муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тақдим этилган. Мақолада сўров ва сўровнома олиш, текшириш ва кузатиш, экспертиза ва техник текширувлар, ҳамда ҳужжат ва молиявий операцияларни таҳлил қилиш каби асосий усуллар кўриб чиқилган. Амалиётдаги муаммолар қаторига ҳуқуқий базанинг етарли эмаслиги, техника ва мутахассислик етишмаслиги, далилларнинг нотўғри сақланиши ва коррупция ҳолатлари киритилган. Шунингдек, муаммоларни бартараф этиш учун ҳуқуқий база ва назорат тизимини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, сўров усулларини оптимизация қилиш, далилларни сақлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда шaffofликни таъминлаш каби амалий тавсиялар берилган.