КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ПСИХОТРОП ДОРИ ВОСИТАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • .Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи Author
  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи Author

Keywords:

психотроп дори воситалари • жиноят • тергов • суд-экспертиза • қонуний айланма • уюшган гуруҳ • профилактика • ҳуқуқий асослар • ноқонуний айланма • тезкор-қидирув чоралари

Abstract

Ушбу ишда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Тадқиқотда мазкур турдаги жиноятларнинг ҳуқуқий асослари, жиноят предметининг ўзига хослиги, жиноят содир этиш усуллари ҳамда тергов жараёнида амалга ошириладиган процессуал ва тезкор-қидирув чора-тадбирларининг аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, суд экспертизаларининг роли, айбдор шахслар доирасининг кенглиги, уюшган жиноятчилик элементлари ва халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ишда жиноятларни ўз вақтида фош этиш, исботлаш жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда профилактик чораларни кучайтириш бўйича илмий-амалий хулосалар ва таклифлар берилган.

Author Biographies

  • .Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

Published

2025-12-27