СЎРОҚ ҚИЛИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАКТИКАСИ, УНИ ҚЎЛЛАШДА АМАЛИЁТДА УЧРАЁТГАН МУАММО ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР

Authors

  • Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи Author
  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи Author

Keywords:

сўроқ қилиш, тергов ҳаракати, криминалистик тактика, терговчи, гумонланувчи, айбланувчи, гувоҳ, жабрланувчи, психологик ёндашув, процессуал қонунчилик, аудио-видео ёзув, баённома, далиллар, ҳуқуқий кафолатлар.

Abstract

Мазкур ишда сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказишнинг криминалистик тактикаси, уни амалга ошириш жараёнида учраётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида сўроққа тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини мустаҳкамлаш босқичларининг мазмуни очиб берилган. Шунингдек, амалиётда кузатилаётган психологик ёндашув етишмаслиги, процессуал қонун талабларининг бузилиши, техник воситалардан етарли даражада фойдаланилмаслиги каби камчиликлар кўрсатиб ўтилган. Муаллиф томонидан мазкур муаммоларни бартараф этиш учун терговчиларнинг касбий малакасини ошириш, аудио-видео ёзув воситаларини кенг жорий этиш ҳамда методик тавсияларни такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар илгари сурилган.

Author Biographies

  • Зарипова Шаҳноза Ўктамжон қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

  • Муродуллаева Муниса Рустам қизи

    Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари

Published

2025-12-27