МАМЛАКАТ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ РОЛИ

Authors

  • Олтаев Ш.С. Author

Keywords:

рақамли трансформация, тижорат банклари, рақамли банклар, банк тизими, мобил банкинг, рақамли технологиялар, банк хизматлари, рақобатбардошлик.

Abstract

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари фаолиятининг трансформация жараёнлари ва уларнинг миллий банк тизими ривожига таъсири илмий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Тадқиқот давомида банк секторида рақамли технологияларни жорий этишнинг зарурияти, рақамли трансформациянинг мазмуни ва унинг банк хизматлари сифати ҳамда мижозларга йўналтирилганлик даражасига таъсири таҳлил қилинган. Шунингдек, пандемия шароитида банк хизматларининг рақамлашуви, мобил банк хизматларидан фойдаланиш тенденциялари ва рақамли банкларнинг шаклланиш жараёнлари ўрганилган. Мақолада халқаро таҳлилий маълумотлар асосида рақамли трансформация технологиялари бозорининг ўсиш динамикаси ёритилиб, Ўзбекистон банк тизимида амалга оширилаётган рақамлаштириш ислоҳотларининг иқтисодий самарадорлигига баҳо берилган.

Author Biography

  • Олтаев Ш.С.

    СамИСИ доценти, и.ф.н.

Published

2026-01-09