РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ХУСУСИЙ БАНКЛАРНИНГ КАПИТАЛЛАШУВ ДАРАЖАСИ ОШИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН ЙЎЛЛАРИ
Keywords:
тижорат банклари, капиталлашув даражаси, устав капитали, регулятив капитал, молиявий барқарорлик, банк тизими, хусусий банклар, инвестицион жозибадорлик, акциялар, банк ислоҳотлари.Abstract
Мазкур мақолада тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда мамлакат банк тизими барқарорлигини таъминлашда банклар капитали етарлилигининг аҳамияти асослаб берилган ҳамда ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўриб чиқилган. Шунингдек, халқаро банк амалиётида капитал етарлилиги стандартларининг шаклланиши, жумладан Базель келишувлари доирасида регулятив капитал тушунчасининг мазмуни ёритилган. Мақолада хусусий тижорат банкларининг устав капитали ва жами капитали динамикаси таҳлил қилиниб, капиталлашув даражасини оширишда мавжуд муаммолар аниқланган. Тадқиқот натижалари асосида хусусий банклар устав капиталини ошириш, акциялар жозибадорлигини кучайтириш ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.