НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ДАВЛАТ ҲУҚУҚИЙ СИЁСАТ ШАКЛИ СИФАТИДА

Authors

  • Ш.Ж. БУРХАНОВА Author

Keywords:

ҳуқуқий сиёсат, норма ижодкорлиги, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий давлатчилик ҳуқуқий сиёсатни ривожланиш босқичлари, қонунлар ҳукмронлиги.

Abstract

Мақолада давлатнинг ҳуқуқий сиёсат шакли сифатида норма ижодкорлиги ва унинг мамлакатдаги аҳамияти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган. Давлат сиёсатининг асосий мақсади ҳуқуқий тартибга солиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашдир. Ҳуқуқий сиёсатнинг тузилиши ва вазифаларига, айниқса, норма ижодкорлиги шаклининг хусусиятларига эътибор қаратилган. Норма ижодкорлиги давлат идоралари ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий тартибни таъминлаш, қонунлар қабул қилиш ва уларни амалга оширишдаги муҳим восита сифатида кўрсатилади. Мақолада ҳуқуқий сиёсатнинг ривожланиш босқичлари, шунингдек, Ўзбекистонда ҳуқуқий сиёсатнинг янги босқичдаги йўналишлари ва амалиётлари кўрсатилган.

Author Biography

  • Ш.Ж. БУРХАНОВА

    юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети докторанти

     

Published

2026-02-20