ЧАҚАЛОҚЛАРДА ИЧАК СТОМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭРТА ВА КЕЧ АСОРАТЛАР
Keywords:
ичак стомаси, чақалоқлар, эрта асоратлар, кеч асоратлар, болалар хирургияси, колостома, илеостома.Abstract
Ушбу мақолада Республика болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия марказида турли ичак патологиялари сабабли ичак стомаси қўйилган 100 нафар чақалоқда кузатилган эрта ва кеч асоратлар таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида стома билан боғлиқ асоратларнинг клиник намоён бўлиши, уларнинг ривожланиш сабаблари ҳамда профилактика усуллари ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, эрта асоратлар асосан жарроҳлик техникаси ва операциядан кейинги илк парвариш сифати билан боғлиқ бўлса, кеч асоратлар стома парвариши ва боланинг физиологик ўсиши жараёни билан чамбарчас алоқадор эканлиги аниқланди. Мақолада келтирилган хулосалар болалар хирургияси амалиётида стома билан боғлиқ асоратларни камайтириш ва даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.