ҚОНУН БЎЙИЧА ВОРИСЛИК НАВБАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Authors

  • Худайбердиева Хабиба Валиевна. Author

Keywords:

ворислик, мерос, фуқаролик ҳуқуқи, навбатлилик тизими, васиятнома, меросхўр, нотариус, ворислик даъвоси, шариат қоидалари, суд амалиёти.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси қонунчилига мувофиқ ворислик институтининг ҳуқуқий асослари, тарихий илдизлари ва амалий жиҳатлари тизимли равишда таҳлил қилинган. Муаллиф мерос ҳуқуқининг шаклланишида ислом ҳуқуқи (шариат) ва миллий анъаналарнинг ўрнини ёритиб беради. Мақолада меросхўрларнинг навбатлилик тизими, ҳар бир навбатнинг таркиби ва мерос тақсимланишининг ўзига хос хусусиятлари батафсил баён этилган. Шу билан бирга, мақолада ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ юзага келадиган низоларнинг турлари, уларни нотариал ва суд тартибида ҳал этиш масалалари ўрганилган. Тадқиқотда Т.Саломатова ва Р.Р. Янева каби олимларнинг меросга оид даъволарни классификация қилиш бўйича назарий қарашларига алоҳида эътибор қаратилган. Якунда соҳадаги мавжуд муаммолар — ҳужжатларнинг етишмаслиги, меросни баҳолашдаги қийинчиликлар ва қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш учун рақамлаштириш ҳамда ҳуқуқий хабардорликни ошириш бўйича таклифлар илгари сурилган.

Author Biography

  • Худайбердиева Хабиба Валиевна.

    Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси

Published

2026-02-25