ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИНИНГ КАФОЛАТЛАНИШИ ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

Authors

  • Хакназаров Азиз Бахтиёрович Author

Keywords:

экология, ҳуқуқбузарлик экологик ҳуқуқбузарликлар, экологик хавфсизлик.

Abstract

Инсон ҳаёти ва саломатлиги, шунингдек, жамият барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликнинг аҳамияти беқиёсдир. Атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик нафақат табиат, балки жамоат хавфсизлиги учун ҳам таҳдиддир. Чунки табиий ресурсларнинг ифлосланиши, ҳаво, сув ва озиқ-овқат сифатининг пасайиши турли эпидемиологик ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис экологик ҳуқуқбузарликларнинг жамоат хавфсизлигига таъсирини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.

Инсоннинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиши, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бугунги куннинг ғоят муҳим масалаларидан бири саналади.

Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани сабабли экологик масалалар Асосий қонунимиздан ўрин олган.

Author Biography

  • Хакназаров Азиз Бахтиёрович

    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратура тингловчиси

    лейтенант

Published

2026-04-10