ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИГА ТАТБИҚ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

  • Хакназаров Азиз Бахтиёрович Author

Keywords:

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қиёсий таҳлил, хорижий тажриба, экологик қонунчилик, имплементация, барқарор ривожланиш, Экология кодекси.

Abstract

Ушбу мақолада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси қиёсий таҳлил қилинган. Жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан қўшни Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси Европа давлатларидан Франция ва Швеция каби мамлакатларнинг экология соҳасидаги тажрибалари ўрганилган.Тадқиқот давомида халқаро экологик стандартлар, “яшил иқтисодиётга” ўтишнинг ҳуқуқий механизмлари ва табиатни муҳофаза қилишда давлат бошқарувининг самарали моделлари ўрганилган.

 Муаллиф томонидан хорижий давлатларнинг экологик қонунчилигидаги ижобий жиҳатларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш ва мавжуд Экология кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақола хулосалари мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ва соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Author Biography

  • Хакназаров Азиз Бахтиёрович

    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратура тингловчиси

Published

2026-04-10