ЖАҒЛАР АЛЬВЕОЛЯР ҚИСМИ ВА АЛЬВЕОЛЯР ЎСИҒИНИНГ СУЯК ДЕФЕКТЛАРИНИ ДЕНТАЛ ИМПЛАНТАЦИЯГА ТАЙЁРЛАШДА ТИКЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕТОДИКАЛАРИ

Authors

  • Омонов Рустам Азизович Author
  • Муминжавона Гульзодахон Гайратовна Author

Keywords:

остеопластика, жағлар альвеоляр қисми, дентал имплантация

Abstract

Замонавий стоматологик амалиётда беморлар тобора кўпроқ тиш қаторларини тиш имплантатлари ёрдамида тиклашни режалаштирмоқдалар. Тиш лункасидан олиб ташланган пайтда периодонтал толалар боғламларининг узилиши юзага келади, бу эса альвеоланинг ташқи девори кортикал пластинкасининг резорбция жараёнини муқаррар равишда бошлайди, унинг даражаси девор кенглиги ва унда мавжуд толалар миқдорига боғлиқ. Жағларнинг фронтал бўлимида альвеоланинг ташқи девори қалинлиги кам ҳолларда 1 мм га етади ва тиш экстракциясида деярли тўлиқ лизисга учрайди. Тизимли ретроспектив таҳлил натижасида олинган маълумотлар юқори жағ альвеоляр ўсиғининг атрофиясини хирургик даволаш усулларидан бирининг бошқаларига нисбатан аниқ афзалликларини белгилаш учун етарли далиллар базасига эга эмас. Ҳар қандай техника беморнинг индивидуал анатомик хусусиятларига мувофиқ танланиши лозим. Оператив аралашув ҳажми жағ суяк тўқимаси атрофияси даражасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Айниқса, ҳамроҳ касалликлар билан биргаликда тадқиқот натижаларини олиш муҳим аҳамиятга эга.

Author Biographies

  • Омонов Рустам Азизович

    «Факультатив стоматология» кафедраси ассистенти

    EMU UNIVERSITY

    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри

  • Муминжавона Гульзодахон Гайратовна

    Студентка EMU UNIVERSITY стоматологического факультета 303А группы

Published

2026-04-26