1945–1947-ЙИЛЛАРДА СОВЕТ ИДЕОЛОГИЯСИ ВА МИЛЛИЙ СИЁСАТНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КЎРИНИШЛАРИ
Keywords:
Ўзбекистон ССР, совет миллий сиёсати, марксизм-ленинизм, партиявий ўқув, маданий-маърифий ишлар, театр ва адабиёт, тил сиёсати, диний ҳаёт, идеологик назорат, РГАСПИ.Abstract
Мазкур мақолада 1945–1947 йилларда Ўзбекистон ССРда маданий-маърифий ҳаёт, фан ва таълим соҳалари ҳамда диний жараёнлар устидан амалга оширилган совет идеологик назорати таҳлил қилинади. Москва марказига юборилган махфий ҳисоботлар (РГАСПИ фондлари) асосида республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги қатор муаммолар очиб берилади. Ҳисоботларда театр ва санъат муассасаларининг ижодий салоҳияти етарлича ривожланмагани, миллий адабиёт ва тил соҳасида илмий-услубий камчиликлар мавжудлиги, шунингдек, марксизм-ленинизм классиклари асарларининг ўзбек тилига таржима жараёнида йўл қўйилган ғоявий хатолар танқид қилинади. Шу билан бирга, партиявий ўқувнинг сустлиги, коммунистлар орасида саводсизликнинг сақланиб қолиши, қишлоқларда маданий-маърифий муассасалар фаолиятининг пасайиши ва аҳоли ичида диннинг таъсири кучайиб бориши кўрсатиб ўтилади. Мақола совет миллий сиёсатидаги марказ ва республика ўртасидаги муносабатларнинг зиддиятли табиати ҳамда маданий ҳаётдаги идеологик назоратнинг чуқурлигини ёритишга қаратилган.