"ПРОБАЦИЯ ВА ПРОФИЛАКТИКА ХИЗМАТЛАРИ: ҲАМКОРЛИК МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТИ"

Authors

  • Абдукаримов Содиқ Зокир ўғли Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Пробация хизмати, профилактика инспекторлари, маъмурий назорат, жиноятчилик рецидиви, ижтимоий реабилитация, ҳуқуқ-тартибот тизими, ҳамкорлик механизмлари, жамиятда хавфсизлик, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, қонунчилик

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида пробация ва профилактика хизматларининг ҳамкорлик механизмлари ва ижтимоий аҳамияти таҳлил қилинган. Жиноятчиликнинг профилактикаси, маъмурий назорат ва рецидивга қарши курашишда ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, профилактика инспекторлари ва пробация хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлиги ва маъмурий назорат остидаги шахслар билан ишлашнинг қонуний жиҳатлари, амалий вазифалари ўрганилган. Мақола мутахассислар фикрлари асосида жиноятчилик рецидивини камайтиришда ижтимоий реабилитация ва профилактика чораларининг зарурлигига урғу берган.

Author Biographies

  • Абдукаримов Содиқ Зокир ўғли

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси 310-гуруҳ курсанти

  • Ниматов Шерзод Ниматжонович

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, майор

Published

2025-10-27