"ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ "
Keywords:
Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, паспорт тизими, фуқаролик, миграция, Ички ишлар органлари, маъмурий жавобгарлик, ID-карта, электрон ҳужжатлаштириш, виктимологик профилактика, жамоат хавфсизлиги, давлат назорати.Abstract
Мақолада профилактика инспекторларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни камайтириш борасидаги фаолияти таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими ва фуқароликни расмийлаштириш жараёнларида кузатилаётган муаммолар, уларнинг ҳуқуқий асослари ҳамда профилактика ишларини такомиллаштириш йўллари ёритилган. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун, шунингдек Президентнинг ПФ–5005-сон Фармони ва ПҚ–3126-сон Қарорининг аҳамияти атрофлича таҳлил қилинган. Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш, фуқаролар билан профилактик ва тушунтириш суҳбатлари ўтказиш, маҳалла ва давлат органлари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича вазифалари кўрсатиб берилган. Шу билан бирга, паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223 ва 223¹-моддалари мазмуни, шунингдек уларнинг профилактикадаги аҳамияти ёритилган. Мақолада паспорт тизимини рақамлаштириш, ID-карталар жорий этилиши ва электрон хизматлар орқали ҳужжатлаштириш жараёнини соддалаштириш орқали ҳуқуқбузарликлар сонини қисқартириш имкониятлари баён этилган. Тадқиқотда профилактика инспекторлари фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, уларнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан ҳамкорлик механизмлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, махсус, якка ва виктимологик турлари амалий мисоллар асосида очиб берилган, Тадқиқотда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон ҳужжатлаштириш тизимини жорий этиш, ID-карталар орқали фуқароликни тасдиқлаш ва профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш йўллари кўрсатилган. Хулоса қилиб айтганда, мақолада паспорт тизими қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини такомиллаштириш — фақат маъмурий жазо чораларини қўллаш эмас, балки фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.