"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА НОРМАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ"

Authors

  • Немадиллаев Шахзод Анвар ўғли Author
  • Маматов Шермухаммад Илхом ўғли Author

Keywords:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Ўзбекистон Конституцияси, инсон ҳуқуқлари, қонунийлик, ижтимоий адолат, жиноятчиликка қарши курашиш, виктимологик профилактика, кибер жиноятлар, ижтимоий реабилитация, давлат органлари ҳамкорлиги, рақамли тизимлар, хавфсизлик.

Abstract

Мақола Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонун асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг амалий ва назарий жиҳатларини таҳлил қилади. Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари кўриб чиқилади. 2023 йилги Конституция таҳрири ва 2024-2025 йиллар статистикаси асосида жиноятчилик даражаси, иқтисодий ва кибер жиноятлар, йўл-транспорт ҳодисалари ва ижтимоий оқибатлар таҳлил қилинади. Қонуннинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактика чоралари Конституция принциплари, хусусан, инсон ҳуқуқлари, қонунийлик ва ижтимоий адолат билан боғлиқлиги кўрсатилади. Мақолада профилактика тизимини такомиллаштириш йўналишлари, давлат органлари ҳамкорлиги, рақамли тизимларни жорий этиш ва инсонпарварлик принципларига эътибор бериш таклиф этилади.

Author Biographies

  • Немадиллаев Шахзод Анвар ўғли

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси 328-гуруҳ курсанти

  • Маматов Шермухаммад Илхом ўғли

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант

Published

2025-10-27