МУЛКНИ ҚАСДДАН НОБУД ҚИЛИШ ЁКИ УНГА ЗАРАР ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТИНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ
Keywords:
жиноят объекти, жиноят предмети, мулкий муносабатлар, мулкка қарши жиноятлар, ижтимоий муносабат, жиноят таркиби, бевосита объект, турдош объект, мулкни нобуд қилиш, жиноят квалификацияси.Abstract
Ушбу мақолада жиноят ҳуқуқи назариясидаги жиноят объекти ва предмети тушунчалари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган бўлиб, айниқса, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жиноятининг жиноий-ҳуқуқий табиати очиб берилган. Муаллиф томонидан жиноят объектининг умумий, махсус (турдош) ва бевосита турлари ўртасидаги фарқлар таҳлил этилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси мисолида мазкур жиноят таркибининг ижтимоий хавфлилиги ва унинг тўғри квалификация қилиниши учун аҳамиятли белгилар кўрсатилган. Мақолада объект ва предметни фарқлаш амалиётидаги айрим хато ҳолатлар таҳлил қилинган ҳамда норматив таклифлар илгари сурилган. Хусусан, жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни баҳолашга оид Олий суд Пленуми қарорларида “жиноят объекти” атамасини “жиноят предмети” сўзи билан алмаштириш таклифи илгари сурилган.