«ШАХС ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКАСИ: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР, АМАЛИЙ МЕХАНИЗМЛАР ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ»

Authors

  • Равшанов Аҳмаджон Шавкат ўғли Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Виктимология, профилактика, жиноят қурбони, шахс ҳаёти, соғлиқни ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш, профилактика инспектори, маҳалла, ҳуқуқий маданият, давлат сиёсати.

Abstract

Ушбу мақолада шахс ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятларнинг виктимологик профилактикаси мазмуни, унинг ҳуқуқий асослари ҳамда амалдаги механизмлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни аниқлаш, улар билан индивидуал иш олиб бориш ва ижтимоий ҳимоя чораларини кучайтириш масалалари ёритилган. Шунингдек, мавжуд тизимдаги муаммолар таҳлил қилиниб, виктимологик профилактикани такомиллаштириш бўйича қонунчилик, ташкилий ва ижтимоий йўналишдаги таклифлар илгари сурилган. Мақолада жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик назорати, маҳалла институти ва рақамли ахборот тизимларининг ўрни ҳам алоҳида кўрсатиб берилган.

Author Biographies

  • Равшанов Аҳмаджон Шавкат ўғли

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси 310-гр

  • Ниматов Шерзод Ниматжонович

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, майор

Published

2025-11-06