“ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИДА KPI АСОСИДА БАҲОЛАШ: СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ВА САМАРАДОРЛИГИ”

Authors

  • Охунжонов Махмурод Ахаджон ўғли Author
  • Ниматов Шерзод Ниматжонович Author

Keywords:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, самарадорлик, KPI тизими, маҳалла еттилиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик назорати, рағбатлантириш.

Abstract

Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, профилактика субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ва унинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни (2014 йил) ҳамда Президентнинг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2833-сон қарори ва 2023 йил 21 декабрдаги ПФ–209-сон Фармони асосида профилактика фаолиятининг янги босқичи, хусусан, KPI (Key Performance Indicators) тизими орқали баҳолаш механизми мазмуни ёритилган. Шуингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг— ички ишлар органлари, прокуратура, маҳалла институтлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилган тизимли ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, маҳалла даражасидаги “маҳалла еттилиги” институтининг роли, фаолият натижадорлигини KPI кўрсаткичлари орқали баҳолаш, маҳалла раисининг 20 фоизли баҳолаш ҳуқуқи ва моддий рағбатлантириш тизимининг жорий этилиши каби янги механизмлар тавсифланган.Тадқиқот натижасида профилактика субъектлари фаолиятини баҳолаш тизими жиноятчиликнинг олдини олишда, жамиятда ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳамда давлат ва жамоат институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши илмий асосланган. Шу билан бирга, мазкур тизимнинг шаффофлик, натижадорлик ва жамоатчилик назорати тамойилларига асослангани таъкидланган.

Author Biographies

  • Охунжонов Махмурод Ахаджон ўғли

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси 310-гуруҳ курсанти

  • Ниматов Шерзод Ниматжонович

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, майор

Published

2025-11-06