“ТЕРРОРИЗМ ТУШУНЧАСИ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ: ҲУҚУҚШУНОСЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ҚАРАШЛАРИ”
Keywords:
Ўзбекистон, терроризм, профилактика, ҳуқуқшунослар, ижтимоий олимлар,экстремизм, профилактика инспекторлари, жамоат хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар, ички ишлар органлари, психологик сабаблар, ижтимоий тармоқлар.Abstract
Ушбу мақолада Терроризм тушунчаси ва уни профилактика қилиш масалалари ҳуқуқшунослар, ижтимоий олимлар ва психологларнинг қарашлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Терроризмнинг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва психологик жиҳатлари қамраб олинган. Шунигдек Муаллиф Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда халқаро амалиёт асосида профилактика инспекторларининг терроризмга қарши курашдаги ўрни ва вазифаларини ҳам кўриб чиққан. Ишда терроризмга қарши профилактикада жамоатчилик билан ҳамкорлик, ҳуқуқий тартибга солиш, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти таъкидланган. Ўзбекистонда терроризм ва экстремизм таҳдидига қарши самарали чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ва бу соҳадаги халқаро рейтинглардаги ўринлар таҳлил қилинган. Мақолада терроризмга қарши курашишда тизимли ва комплекс ёндашув зарурлиги хулоса қилинган.