РАҲБАРЛИККА ХОС ХУСУСИЯТЛАР ВА ЖАМОАНИ БОШҚАРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ

Authors

  • Назарова Мухаббат Author

Keywords:

Ўзбекистон истиқболи бир қанча омилларга боғлиқ. Шулардан бири бошқарув институтидир. Раҳбарликнинг энг буюк мезони - адолат. Бу сўзнинг замирида бутун халқ тақдири, жамият истиқболи, мамлакатимиз келажаги мужассам бўлган.

Abstract

Раҳбар  ходимлар  зиммасига  алоҳида  масъулият  юкланади.  Ўз фаолиятларини, амалга оширадиган барча ишларда улар сўз билан иш бирлигини намоён этишлари, ўз-ўзини танқид, жамики илғор инсоний, ахлоқий нормаларга амал қилишда ибрат бўлишлари керак. Барча соҳаларда раҳбарлик фаолияти, услуби ва воситаларини такомиллаштириш зарурдир. Раҳбар - одамларни, жамоани бошқариши, яъни етакчилик хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради. У меҳнат жамоасида ва жамиятда барчанинг кўз ўнгида бўлади, қўли остидагиларнинг иш ва турмуши билан боғлиқ муаммоларни, керак бўлса тақдирини ҳал қилади. 

References

Хар бир ташкилот, муассаса раҳбарлари, умуман, раҳбар ходимларнинг маънавий масъулияти оширилса муваффақиятларга эришиш мумкин. Натижада салбий эмоциалар қаршилигини тўсувчи соғлом руҳий муносабат қарор топади. Мазкур этикавий нормаларга амал қилиш, зеро, унинг талаблари ахлоққа нисбатан нисбий кўриниш касб қилсада, профессионал хизмат доирасида мувофаққиятга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.

Published

2026-01-19

How to Cite

[1]
2026. РАҲБАРЛИККА ХОС ХУСУСИЯТЛАР ВА ЖАМОАНИ БОШҚАРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ. Ustozlar uchun. 88, 1 (Jan. 2026), 164–167.