ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ.
Keywords:
Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик функциялари бузилишига сабаб бўлган ғайриқонуний зарар етказиш, деб таърифлаш мумкин. Жиноят кодексида юз берган оқибатларга қараб баданга оғир (ЖК 104-моддаси), ўртача оғир (ЖК 105-моддаси) ва енгил ( ЖК 109-моддаси) шикаст етказганлик учун дифференциалаштирилган жавобгарлик назарда тутилади.Abstract
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида қаралар экан унинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қилинган ҳар қандай тажовуз жиноий жавобгарлик сифатида баҳоланиб, бу қилмиш учун жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
Инсонни ҳаётига суиқасд қилиш орқали унинг яшашга бўлган ҳуқуқидан маҳрум қилиш бевосита қасддан ва эҳтиётсизлик орқали содир этилиши сабабли жавобгарлик ва жазо масаласи ҳам ушбу жиноятнинг содир этилиши мотив ва мақсадига боғлиқ равишда баҳоланади.
References
ЖК 104-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят мураккаб, таркиблидир. Бу ерда иккита жиноят – қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдириш битта таркибга бирлаштирилган. Шу муносабат билан, башарти айбдор шахснинг баданга оғир шикаст етказиши тўғри ёки эгри қасд билан содир этилган ва эҳтиётсизликдан ўлим рўй берган бўлса, бунда унинг қилмиши жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган баданга оғир шикаст етказиш сифатида ЖК 104-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинади.
Демак, баданга жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказиш ва қасддан одам ўлдириш таркибларини фақат айбдор қасдининг мазмуни ва йўналишига қараб фарқлаш мумкин.