КАШТАДА САБР,МУҲАББАТ, АЁЛ ҚАЛБИНИНГ НОЗИКЛИГИ МУЖАССАМ.
Keywords:
Ҳалқнинг донолиги шундаки анор оила рамзи, қалампирда қўриқлаш тимсоли бор, бодом қут-барака, доира гуллар эса келин- куёвлардир. Асрлар давомида шаклланган тўй удум-одатларда кашталарда акс этган нақш рамзларига беэътибор қарашмаган. Айнан турли ҳилдаги сеҳр тумор кучига эга бўлган бу рамзлар ёш келин-куёвнинг гўшанкасини ёмон кўзлардан асрашга ишонишган.Abstract
Кашта форс тилидан олинган бўлиб, чизилган, тортилган деган маъноларни билдиради. Кашта амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури бўлиб , игна билан тикиб туширилади. Қўлда ёки машинада асосан матога тикилади.Каштада турли хандасий шакллар, ўсимликсимон нақшлар, гуллар,ҳайвонлар тасвири акс эттирилади. Каштачилик амалий санъатнинг энг қадимий турларидан бири бўлиб, у халқнинг турмушини гўзал қилиш истаги натижасида юзага келган.Бу ҳунар билан асосан аёллар шуғулланишган. Дастлаб дастурхон, рўмолчаларга солинган кичик-кичик кашталар секин- аста палак, чойшоб, сўзана, зардевор бўлиб шакилланган ва шу тариқа бу санъат тури оммалашган.
References
1.Азизбек Тошпўлатов. Ўзбек каштачилиги тарихи — каштанинг миллий анъаналари, нақшлар ва рамзлар.
2.Гулчеҳра Қодирова. Ўзбек халқининг тикувчилик ва каштачилик санъати сабр ва нозик меҳнат сифатлари.
3.Муниса Расулова. Каштачиликда аёл меҳнати — аёл қалби нозиклиги ва каштада муҳаббат рамзлари.
4.Ш. Худойбердиев. Кашта ва миллий маданият — кашта орқали маданият, меҳр ва сабрни ифодалаш.