НАМАНГАН ЗАМИНИ ЕТИШТИРГАН БУЮК ЎҒЛОН.
Keywords:
Абдусаттор Рахимов 1920 йил Наманган шахрида туғилган.Уруш бошлангунга қадар Абдусаттор Намангандаги “Шарқ ширинликлари” артелида ширапазлик қиларди. Урушгача ҳеч ким , ҳатто отаси ҳам уста ширапаз Абдусаттордан моҳир артиллериячи чиқади , деб ўйламаган эди. Раҳимовнинг уруш давридаги матонатидан илҳомланган ҳарбий журналист,старший лейтенант Тельканов ўз мақоласида :”Раҳимов уруш даврида юзлаб фашистни ер тишлатди.Abstract
Бу саҳифаларга битилаётган ҳар бир сатр — оддий тарихий маълумот эмас. Бу сатрлар ортида бир инсоннинг тақдири, бир авлоднинг фидойилиги, бир халқнинг шарафи мужассамдир.
Бу ҳикоя орқали биз ўтмишга қайтамиз, аммо фақат хотира учун эмас — ибрат учун, сабоқ учун, келажак авлод қалбида Ватанга муҳаббат уйғотиш учун қайтамиз. Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли синовлардан бири бўлди.
Бу уруш миллионлаб инсонларнинг ҳаётини олиб кетди, бутун шаҳарлар ва тақдирларни вайрон қилди.
Аммо шу қонли йилларда инсон руҳининг буюк қудрати, Ватанга садоқат ва жасорат қандай улуғ куч эканини бутун дунё англаб етди. Фашизмга қарши кураш майдонида турли миллат ва халқлар фарзандлари елкама-елка туриб, ягона мақсад — озодлик ва адолат йўлида жанг қилдилар. Ана шу улуғ кураш сафида ўзбек халқи ҳам муносиб ўрин эгаллади.
References
1.Адҳам Раҳмат.Мардлик мангулик.
Тошкент.”Ўзбекистон” нашриёти.1970йил.
2.”Наманган ҳакикати” газетаси.1985 йил.25 сон.
3.”Ибрат” газетаси.2021йил.9 сон.