ЎЗБЕК ХАЛҚ ЗАРГАРЛИК САНЪАТИ.

Authors

  • Ниязова Умида Author

Keywords:

Ўзбек заргарлиги жуда қадимий тарихга эга. Унга ибтидоий жамоа тузими даврида асос солинган. Археологик топилмалардан маълумки, заргарлик санъати жуда қадимий санъат бўлган. Эрамизгача бўлган I асрдан бошлаб эрамизнинг VIII асригача Айритом, Афросиёб, Далварзинтепа, Холгаён, Болаликтепада чиройлик хайкаллар, девор безаклари орқали заргарлик санъати ривожланганлигини кўриш мумкин.

Abstract

Мазкур ишда ўзбек халқ амалий санъатининг муҳим йўналишларидан бири бўлган заргарлик санъатининг келиб чиқиши, тарихий ривожланиш босқичлари ва маданий-маънавий аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Археологик топилмалар, тарихий манбалар ҳамда бадиий намуналар асосида заргарлик буюмларининг шакл, материал ва нақшларидаги эволюция ёритиб берилган. Шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг халқ эътиқоди, тиббий тасаввурлари ҳамда рамзий маънолари билан боғлиқ жиҳатлари кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари ўзбек заргарлик санъатининг миллий маданий мерос сифатидаги ўрни ва унинг замонавий даврдаги аҳамиятини аниқлашга хизмат қилади.

References

1. С.Булатов. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Тошкент.

2. М. Прица «Тошкент ганчкорлиги» Бадиий адабиётлар нашриёти.

Published

2026-02-10

How to Cite

[1]
2026. ЎЗБЕК ХАЛҚ ЗАРГАРЛИК САНЪАТИ. Ustozlar uchun. 89, 2 (Feb. 2026), 241–245.